Бугунги кунда деярли барча браузерлар шунингдек,
кўп бошқа дастурлар ҳам
CSS-ни қўллай олади. CSS-ни ёзиш учун
сизга матн таҳрирловчисидан кўпроғи
керак бўлмайди, лекин ишингизни
бағоят осонлаштирадиган бошқа кўп асбоблар ҳам мавжуд.
2009-04-17Lobo браузери
(ҳозирги версияси: 0.98) CSS2-ни қўллайди
ва шунингдек JavaFX ёки Java-да Интернет
дастурларидан фойдаланади. (Java,
оммавий дастур)
2009-03-23Microsoft ташкилоти
тўлиқ CSS 2-чи даражасини қўллайдиган,
шунингдек бир неча халқаролаштириш
(интернационализация)
хусусиятларига эга бўлган Internet
Explorer браузерининг 8-чи версиясини
чиқазди (Windows тизими учун, бепул).
2008-07-01Apple ташкилоти Safari Интернет
браузерининг 3-чи версиясини
чиқазди. Ушбу браузер оммавий
HTML/CSS-нинг “WebKit” кутубхонаси
асосида яратилган (ўзи KHTMLдан
олинган). (бепул; Макинтош X, Windows
тизимлари, iPhone учун)
2008-06-19Opera ташкилоти
CSS-нинг 2-чи даражаси ва қисман 3-чи
даражасини қўллайдиган ўз
браузерининг 9.50
версиясини чиқазди (кўп
платформаларга, шунингдек уяли
телефонлар учун, кўп платформаларда
бепул).
2008-06-19Mozilla ташкилоти
CSS-нинг 2-чи даражаси ва қисман 3-чи
даражасини қўллайдиган Firefox
Интернет браузерининг 3-чи
версиясини чиқазди (турли хил
платформалар, оммавий дастур).
2007-04-19 Макинтош
тизимига мўлжалланган iCab браузери CSS2-ни
қўллайди ва HTML ёки CSS файлларида
бўлган хатоларни тузата олади.
(Стандарт версияси бепул,
Pro-версияси пуллик).
2006-01-16Oregan Networks
ташкилоти CSS2, XHTML, XML ва бошқа
форматларни қўллайдиган Oregan TV
браузерини тақдим этади (турли
хил ичига ўрнатилган платформалар).
2005-12-07KDE (K Desktop Environment)
ташкилоти ўз браузерининг 3.5
версиясини чиқазди. Ўрнатилган
Konqueror браузери Acid2
синовидан ўтди. (Unix/X, оммавий
дастур)
2005-04-26Cultured Code гуруҳи
ҳар бир веб саҳифанинг HTML ва CSS
тузилишларини таҳлил қилишга ёрдам
берадиган Xyle
Scope браузерини чиқазди. (Макинтош X
тизими, немис ва инглиз тилларида,
синов версияси бепул)
2005-02-11ANT гуруҳи кичик
ҳажмли IPTV ва рақамли маиший уй
жиҳозлари учун Galio ва
Fresco
браузерларини тақдим этди. Бу
браузер CSS 2.1, CSS TV Profile 1.0 ва қисман
CSS3-ни қўллайди.
2004-07-26Bimesoft ташкилоти
CSS2-ни қўллайдиган ва офлайн режимда
ишлайдиган SurfOffline 1.4,
браузерини чиқазди. Дастур
веб-сайтни қаттиқ дискга тўлиқ ёки
қисман юклаб олади ва шу билан сизга
уни офлайн режимда кўришга имкон
беради. (Windows, бепул-шартли дастур)
2004-01-14 Tao (Tao)
харидорлар маҳсулотлари учун
(чўнтак компютерлари, телефонлар ва
бошқалар) Qi
браузерини тақдим этади. Бу
браузер CSS1 ва қисман CSS2-ни қўллайди.
2003-07-03Netscape гуруҳи Mozilla 1.4
браузери асосида Netscape 7.1
браузерини чиқазди. (Windows, Макинтош
ва Linux тизимлари учун, бепул дастур),
2002-07-24Chimera project ўз
браузерининг 0.4
версиясини чиқазди. Chimera - бу Mozilla
браузерининг Gecko тузилиш механизми
асосида яратилган Макинтош X тизими
учун бўлган браузердир. (Макинтош,
оммавий дастур)
2002-01-22X-Smiles team гуруҳи
бир неча бошқа форматлар қаторида
XHTML, SMIL, XForms ва CSS Mobile Profile-ни қўллайдиган
X-Smiles XML браузернинг 0.5 ("Oulu")
версиясини чиқазди. (Java, оммавий
дастур)
2002-01-08NetClue гуруҳи Clue
браузерининг 4.1.1 версиясини
чиқазди. Бу браузер HTML, XML/XHTML
форматларини, исмлар бўшлиғини, CSS
(1-чи ва қисман 2-чи даражасини), DOM,
Javascript, ва бошқаларни (Java) қўллайди.
2001-12-19 Microsoft
ташкилоти нуқсонларини тузатиб ва
яхшироқ ижро этиш қобилиятига эга
бўлган Макинтош
тизими 5.1 версияси учун Internet Explorer
браузерини чиқазди. У CSS1 ва қисман
CSS2-ни қўллайди. (Mac IE 5 браузери 2000 йил
март ойи таҳлилига кўра биринчи
бўлиб 99%
CSS1 -ни қўллайдиган браузерлардан
топилди). (бепул; Макинтош тизими 8, 9
ва X версиялари учун)
2001-12-18OmniWeb
4 Макинтош (X операцион тизими)
учун Интернет браузери бўлиб, ичига
ўрнатилган асос файл таҳрирловчи
дастурига эга (HTTP PUT -ни қўллайди).
(Бепул-шартли дастур)
2001-11-28Galeon 1.0 - бу Gnome учун Интернет
браузеридир. У Mozillaдан ички
тартибда Gecko
визуаллаштириш воситасидан
фойдаланади. (Оммавий дастур, Unix)
2001-10-31K-Meleonнинг 0.6
версияси оммага тақдим этилди. У
енгил браузер бўлиб, Mozilla
браузерининг Gecko
визуаллаштириш воситаси асосида
яратилган (Windows, оммавий дастур).
2001-05-15Espialнинг Escape 4.7
браузери HTML, XML ва XHTML форматларида
CSS қўллашини татбиқ этади. У ичига
ўрнатилган дастурлар учун Java
дастурида ёзилган.
1999-12-02Closure -
бу Интернет браузери бўлиб, Common Lisp
тилида ёзилган; CSS1-ни қўллайди.
Ушбу манбалар турли хил
браузерларда қўллашнинг даражасини
ҳужжатлаштиради:
2003-10-30Quirksmode
(Питер Пол Коч [Peter-Paul Koch]) синовлар ва
маълумотларни, жумладан ҳозир CSS3-га
таклиф қилинган бир неча
хусусиятларни ўз ичига олиши кўзда
тутилган мувофиқлик
жадвалини тақдим этди.
Бугунги кунда Интернет саҳифалар
яратиш асбобларининг кўплари CSS
услублар жадвалларига қисман
бўлса-да кўмак беради. Қуйидаги
рўйхат тўлиқ эмас, лекин бизга хабар
берилган асбоблар ҳақидаги
маълумотни ўзида мужассамлаштирган
(хронологик тартибда).
2010-10-09Disruptive
Innovationsдан бўлган Даниэл
Глазман (Daniel Glazman)BlueGriffonнинг
"milestone 1" (= 0.5 версиясини), яъни
HTML, MathML, SVG ва CSS-ни (2-чи даражани
тўлиқ ва 3-чи даражани қисман)
қўллайдиган WYSIWYG Интернет
таҳрирловчиси ҳақида эълон қилди.
(Linux, Windows ва Mac тизимлари учун;
оммавий дастур)
2009-02-03Improvingcode
гуруҳи махсусан CSS-ни таҳрирлаш учун
snap{css}
матн таҳрирловчисини чиқазди (Windows,
манба синаш учун мавжуд)
2009-01-21 Monkfish
Software ташкилоти томонидан ишлаб
чиқилган
XMLBlueprint XML таҳрирловчиси тўлиқ
хусусиятли XML таҳрирловчиси бўлиб,
XML ҳужжатлар, DTD-лар, Relax NG
чизмаларини, XML чизмаларини ва XSLT
услублар жадвалларини яратиш ва
таҳрирлашга имкон беради. У
шунингдек CSS синтаксик ранг бериш ва
CSS код тўлдириш хусусиятларини
қўллайди. (Windows, синов версияси
бепул)
2008-12-04 SyncRO Soft
гуруҳи XML, XSLT, XQuery, ва бошқа форматлар
учун таҳрирловчи ва шунингдек
(текширувчи дастур) CSS
таҳрирловчисига эга бўлган <oXygen/> XML
таҳрирловчиси ва XSLT
тузатувчисининг 10-чи версиясини
чиқазди. (Windows, Макинтош, Linux, Java учун;
синов версияси бепул)
2008-06-19Skybound гуруҳи Stylizer Basicнинг
бепул версиясини (олдинроқ StyleSpread
бўлган) пуллик бўлган Stylizer Ultimate
версиясига қўшимча тақдим этди.
Услубчи - бу жонли режимда олдиндан
кўриш, автоматик тарздаги текшириш,
диагностика асбоби, FTP-га юклаш ва
бошқа хусусиятларга эга CSS
таҳрирловчисидир (Windows, оддий
версияси бепул).
2008-06-19JAPISoft ташкилоти
XML ва XML чизмалари таҳрирловчиси ва
XSLT тузатувчиси - EditiX-ни тақдим этади.
EditiX шунингдек, CSS
таҳрирловчисини ўзида
гавдалантиради. (Windows, Макинтош X ва
Linux учун; нотижорат фойдаланиш учун
бепул версияси мавжуд)
2007-07-20 Таркибни
бошқариш тизимлари учун XHTML WYSIWYG
таҳрирловчисининг XStandard 2-чи версияси
чиқди. Ушбу версия кўпроқ CSS
хусусиятларини қўллайди. (Windows ва
Макинтош тизимлари учун “Lite”
версияси бепул).
2007-05-22 Panic гуруҳи
webdav, ssh, олдиндан кўриш хусусияти,
HTML/CSS ҳаволалари, қўшма таҳрирлаш ва
бошқа хусусиятларга эга бўлган Coda HTML ва CSS
таҳрирловчисини чиқазди. (Макинтош,
синов версияси бепул)
2006-11-07Macrabbit ташкилоти
олдиндан кўриш хусусияти (ҳатто
амалдаги саҳифалар учун ҳам),
назорат нуқталари/орқа нуқтага
қайтиш, текшириш, тузилишни таҳлил
қилувчи ва бошқа хусусиятларга эга
бўлган CSSEdit
CSS таҳрирловчисининг 2-чи версиясини
чиқазди (Макинтош, синов версияси
бепул).
2006-07-13Westciv гуруҳи
олдандан кўриш хусусияти, браузер
мувофиқлиги ҳақидаги маълумот, CSS
ҳаволаси, “X-ray”
(CSS текширувчиси) устаси ва бошқа
хусусиятларга эга бўлган Услублар
устаси 4.5ни чақазди (Mac ва Windows
тизимлари учун, синов версияси
бепул).
2005-07-21Disruptive
Innovations ва Linspire гуруҳлари Nvu ёки WYSIWYG бўлган
вебсайт таҳирловчисининг 1.0
версиясини Gecko асосида
яратди (Windows, Mac, Linux/X тизимлари учун,
оммавий дастур).
2005-03-29 TARI кўп
кўринишларга, текшириш ва бошқа
хусусиятларга эга HTML/CSS
таҳрирловчиси GoodPageнинг 1.0.2
версиясини чиқазди (Макинтош X
тизими учун, синов версияси бепул)
2005-03-25Evrsoft ташкилоти
бир неча хил олдиндан кўриш
хусусияти, CSS ҳаволаси, усталар ва
бошқа хусусиятларга эга 1st Page 2000
HTML таҳрирловчисини тақдим этди (Windows
тизими, бепул).
2004-11-04eLeDo ташкилоти
серверга оид PHP қўл ёзуви сифатида
татбиқ этиладиган Eledicss 0.1 CSS
таҳрирловчисини чиқазди. У
браузердан фойдаланиб CSS файлларини
таҳрирлашга имкон беради. (Unix,
оммавий дастур)
2004-01-07cssed - бу GTK2-га
асосланган ФГИ (фойдаланувчи
графикали интерфейси), синтаксик
белгилаш, кўринишни контурлаш ва
бошқа хусусиятларга эга бўлган CSS2
файллари учун синтаксисга
қаратилган таҳрирловчидир (Linux,
оммавий дастур).
2004-01-07HostM.com мижозлар веб
серверларида жойлаштириш
хизматлари фойдаланишда жуда
қулай бўлган Оддий CSS 1.0 CSS
ҳужжатлар яратиш асбобини чиқазди.
Сиз турли хил CSS лойиҳаларни
бошқаришингиз ва мавжуд услублар
жадвалларини импорт қилишингиз
мумкин. CSS2-ни қўллайди. (Windows ва
Макинтош тизимлари учун, бепул
дастур)
2003-05-24Macromedia
ташкилотининг WYSIWYG HTML таҳрирловчиси
ва веб-сайт ёзувчи асбоби бўлган Dreamweaver
MX CSS2-ни қисман қўллашни бошлайди
ва TopStyleни
ўзида гавдалантиради (Windows ва
Макинтош тизимлари учун, синов
версияси бепул).
2003-04-23 W3C
ташкилоти (X)HTML, SVG, MathML ва CSS учун WYSIWYG
асосида шакллантирилган Amaya
таҳрирловчи/браузернинг 8.0
версиясини чиқазиди. У масофали
таҳрирлаш ва шарҳлаш
хусусиятларини қўллайди (оммавий
дастур, Solaris, Linux, Макинтош, Windows
тизимлари учун).
2003-03-31HTML-Kit -
плагинларга эга бўлган HTML, XHTML ва XML
таҳрирловчиси бўлиб, бир неча
имкониятлари қаторида, CSS формати ва
CSS қўлланмаларини муҳайё қилади.
(Windows, бепул)
2003-02-14Bradbury Software
ташкилоти CSS1 ва CSS2 таҳрирловчиси
бўлган TopStyle
Proнинг 3.10 версиясини чиқазди. Ушбу
версияда янги хусусият: Opera 7
браузерини қўллаши, W3C томонидан
тақдим этилган HTML ва CSS
текширувчиси ва Bobby.
(Windows, синов версияси бепул)
2002-05-02 Даниэл
Глазман (Daniel Glazman) (daniel @glazman.org)
Mozilla/Netscape 6-нинг таркиб
таҳрирловчиси ҳисобланган
таркибловчи дастур учун CSS
тиҳрирловчисига қўшимча ҳақида
эълон қилди. Ушбу CSS таҳрирловчиси
оммавий дастур бўлиб ҳозирги вақтда
унга ишлов берилмоқда ва уни бепул
юклаб олиш мумкин.
2000-10-14Quanta - бу KDE
desktop учун HTML таҳрирловчисидир. KDE2
учун CSS 1 ва CSS 2 бета версиясида
қўлланилади (Unix, оммавий дастур)
2000-07-04 Windows
тизими учун HTML/CSS таҳрирловчиси
ҳисобланган AceHTML 4
дастури Visicom
Media гуруҳи томонидан яратилди. Ҳам
пуллик ва ҳам бепул версиялари
мавдуж.
1999-11-19 Bluefish - бу
CSS1-ни қўллайдиган Unix учун Оммавий дастур
HTML таҳрирловчиси ҳисобланади.
1999-08-04 En Vogue
Atari ST-да ишлайдиган (WYSIWYG бўлмаган)
таҳрирловчидир. У CSS1 ва CSS2-ни
қўллайди.
1999-05-29SoftQuadнинг XMetaL дастури XML
ҳужжатларни CSS услублар жадваллари
билан яратади ва кўрсатади.
1999-05-25Corelнинг CorelDraw
дастури (9-чи версияси ва ундан
юқориси) HTML ва CSS файлларини экспорт
қилади.
1998-08-29 Люис
Гартенберг (Lewis Gartenberg) MS Word
ҳужжатларини HTML ва CSS форматларига
ўзгартирадиган бепул-шартли W2CSS
дастурининг 2-чи версиясини чиқазди.
1997-12-04 Макинтош
тизими учун Алфа учун
CSS режими дастур таҳрирловчиси
оммавий қилинди.
1997-12-04Anansiнинг
CSS-ни қўллаши ҳақида эълон қилинди.
Adobe
FrameMaker 5.5 версиясидан бошлаб HTML ва
CSS-ни экспорт қила олади.
Бошқа дастурлар
2014-10-09RealObjects гуруҳи
CSS-дан фойдаланиб XML ва (X)HTML
ҳужжатларини форматлаштирадиган,
шунингдек SVG ва XSLT форматларини
қўллайдиган PDFreactor 7
форматлаштирувчисини чиқазди.
PDFReactor дастури PDF форматини ишлаб
чиқаради ва уни Интернет серверида
Java дастури (сервлет) сифатида
ўрнатиш мумкин. (Java. Синов версияси
бепул).
2010-05-17YesLogic гуруҳи HTML,
MathML, SVG ва умумий XML форматларидан PDF
форматини яратадиган Prince 7.1
дастурини чиқазди. Ушбу версия WOFFда Веб
шрифтларни, яъни 'table-baseline'
(жадвалнинг негиз сатри) хусусияти
(махсусан математик ҳисоблар учун
қулай) ва 'border-clip' (элементнинг бош
чегарасини чекловчи) хусусияти
(чегаранинг қисмларини сиқиш учун)
каби PDF вазифаларини ва баъзи синов
хусусиятларини ўзига қўшган. Prince
дастури жуда кўп (стандарт ёки
таклиф қилинган) CSS3 хусусиятларини,
жумладан матн сўзларини бўғинларга
ажратиш, юмалоқ шаклдаги бурчаклар
ва ҳавола (изоҳ) киритиш
хусусиятларини муҳайё қилади. (Windows,
Макинтош X, Solaris, Linux (i386), BSD тизимлари
учун; бепул шахсий лицензия)
2010-05-13CSS учун Sass олдиндан
ишлов берувчи дастурининг 3-чи
версияси CSS-нинг соф кенгайтирилган
тўплами бўлган янги киритиш
синтаксисини ўзига қўшади. Бу ўз
ўрнида Sass-дан мавжуд услублар
жадваллари билан фойдаланишни
қулайлаштиради. Python услубидаги
синтаксисдан ҳалигача фойдаланиш
мумкин. Ундан мустақил тарзда ёки
Ruby-on-Rails (Ruby, оммавий дастур) билан
бирга фойдаланиш мумкин.
2009-10-09TallComponents
гуруҳи WebToPDF.NETнинг
Бета версиясини чиқазди ва бу
дастур HTML форматини PDFга
ўзгартирадиган C#-да ёзилган .NET
компонентидир. Ушбу конвертер
(ўзгартирувчи дастур) HTML 4.01, XHTML 1.0, XHTML 1.1 ва CSS 2.1 форматлари,
жумладан саҳифа узилишлари, форма
ва линкларни қўллайди. У (BIDI-дан
ташқари) барча W3C
синовларидан ўтди. Товуш
хусусиятлари, ёзув шрифти ва HTML 4.01
версияси ҳошиялари қўлланилмайди.
(.NET, синов версияси бепул).
2009-09-29PD4ML - бу HTML ва CSS-ни
PDF форматига ўзгартирувчи конвертер
ҳисобланади. (Java, синов версияси
бепул)
2009-04-24 Alexis Deveria
(Алексис Диверия) 2009 йил Апрел
ойидаги CSS
шаблон тузилиши синов лойиҳаси
билан тажриба ўтказишни истаган
шахслар учун JavaScript дастурида прототип
яратди. Олдинги прототиплар JavaScript
дастурида Цезар Эйсбол (César Acebal) (2006
йили) шунингдек, Андрю
Федоник (Andrew Fedoniouk ) томонидан HTMLayout
ичига ўрнатилган визуаллаштириш
воситасида (2009 йил Мартда) яратилган
эди. (JavaScript, оммавий дастур)
2009-04-24 Terra Informatica
Software гуруҳи Windows тизими ва уяли
қурилмалар учун ўз ёзиш тили,
кенгайтирилган абстракт дастурлаш
интерфейси ва дастурлар ишлаб чиқиш
тўпламига эга бўлган ва ичига HTML/CSS
визуаллаштириш воситаси ўрнатилган
HTMLayout
дастурини чиқазди. (Windows, бепул)
2008-05-05Aurelia Systems
гуруҳи Интернет саҳифалари ёки
электрон почталарга мўлжалланган
ҳар қандай ҳужжатларни HTML ва CSS-га
ўзгартира оладиган Aurelia
Reporter принтер драйверини тақдим
этди (Windows тизими учун).
2007-03-07 Джулиан
Граҳам (Julian Graham) SCSS ва libRUINни ишлаб
чиқмода. SCSS - бу синтаксик таҳлил
қиладиган, сўров берадиган ва
услублар маълумотини чиқарадиган
чизма модулидир. libRUIN - бу матн
терминалларда ҳужжатларни (GNU Guile
тизими орқали) визуаллаштириш учун
SCSS-дан фойдаланадиган C
кутубхонасидир (Чизма ва C, оммавий
дастур).
2005-11-02 Flying Saucer
(ҳозирги версияси Бета R5) XHTML/XML ва
CSS-ни визуаллаштириш учун Java
дастурлари тўпламидир (Java, оммавий
дастур)
2005-09-01CSSToXSLFO - бу CSS
услублар жадваллари билан XML
ҳужжатларини XSLFO форматига
ўзгартирадиган дастурдир. У XHTML
форматини махсус қўллайди. (Java,
оммавий дастур).
2005-07-01 Дианис
Кошкин (Dzianis Koshkin) кодлар
кутубхонаси, ҳамда CSS ва XML учун
синтаксик таҳлил қилувчи бўлган MYTHcode лойиҳаси
устида иш бошлади. (Object Pascal, оммавий
дастур).
2005-04-08 Томми
Латонен (Tommi Lahtonen) CSStoXMLни,
яъни (CSS
синтаксис таҳлил қилувчи дастур
асосида) CSS2-ни синтаксик таҳлил
қиладиган ва синтаксик таҳлил
дарахтини XML файли сифатида ишлаб
чиқадиган дастурни тақдим этди. Бу
шунингдек, дарахтни бошқа
форматларга ўтказиш учун XSLT ишлов
берувчи дастурига (процессор) эга
(Java, нотижорат фойдаланиш учун
бепул).
2004-12-16Libcroco
- бу CSS учун кутубхонадир (C-да). У SAC ва CSSOM-ни қўллайди,
танловчиларни XML элементларига
қўшади ва визуаллаштирувчи
дастурнинг бош хусусиятларига эга.
(Оммавий дастур).
2004-12-08CSS Синтаксик
таҳлил қилувчи дастури (олдинроқ
Steady State CSS2 синтаксик таҳлил қилувчи
дастури номига эга бўлган) SourceForge-да
мавжуд. У DOM2 Style
ва SACни татбиқ этади (Java,
оммавий дастур).
2003-07-10Infinity Loop гуруҳи
XML ва CSS-ни MS Word ёки RTF форматларига
ёки аксинча ўзгартирадиган upCast ва
downCast дастурларини чиқазди. Word ва
upCast-дан биргаликда CSS таҳрирловчиси
сифатида фойдаланиш ҳам мумкин:
номланган услублар CSS услублар
жадваллари сифатида сақланади.
(Жуда кўп платформалар, Java дастурини
талаб қилади, тақдимотли версияси
бепул).
2002-10-11XMLmind гуруҳи
экрандаги тузилиши ва экран орқали
чоп этиш учун CSS2-ни қўллайдиган XMLmind XML
таҳрирловчиси ёки XML учун
графикали таҳрирловчининг 2-чи
версиясини чиқазди. (Java, “Standard Edition”
версияси бепул, “Professional Edition”
версияси пулли)
2002-01-08Tidy - бу нуқсонли
HTML саҳифаларини тозалаш учун
асбобдир (афсуски, баъзи “HTML”
таҳрирловчилар шу каби нуқсонли
файллар ишлаб чиқаради). У хато
шарҳларни тўғри HTML ва CSS билан
ўзгартириш учун эвристик усулларни
қўллайди. BBTidy -
бу Макинтош тизимидаги BBEdit-га
плагин сифатидаги Tidy cast дастуридир.
(Оммавий дастур).
2001-12-06Apache project гуруҳи Batik SVG
браузерини чиқазди. У SVG-ни CSS билан
қўллайди. (Java, оммавий дастур)
2001-08-06 SourceForge-да Perl CSS
лойиҳаси Perl учун CSS-DOM ва SAC кутубхоналарини ишлаб
чиқариш учун бошланди.
2001-07-09 “xselect” -
бу C дастури бўлиб, CSS танловчисига
мувофиқ келадиган XML ҳужжатидан
барча элементларни чиқариб олади. У
HTML-XML-utils
пакетининг бир қисмидир. (Оммавий
дастур).
2000-02-17 Буни
фойдали топдингизми? Ёки йўқми? Нима
бўлса ҳам DeCSS
- бу жаноб Бэд (Mr. Bad) томонидан
ёзилган ва HTML файлдан барча CSS-ни
ажратиб оладиган кичик (Perl) дастур
ҳисобланади.
1999-10-24SAC
(W3Cнинг CSS учун оддий абстракт
дастурлаш интерфейси) бета
версияда чиқди. C ва Java-га
боғланишлар таъмин қилинади.
1999-10-24flute
1.0 - бу W3C-нинг Java-даги CSS синтаксик
таҳлил қилувчи дастуридир.